Термиз шаҳридаги бозорда газли сув қуйиш апаратини ўғирлаган шахс қўлга олинди
Термиз шаҳрида 2021 йил 23 июль куни, шаҳарнинг “Боғишамол” маҳалласида яшовчи, А.Махфират шаҳар ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 27 июнь куни соат 18.30 ларда, шаҳарнинг “Каттабоғ” маҳалласида жойлашган “Яшил дунё” бозори ҳудудидан 14.000.000 (ўн тўрт миллион) сўмлик 1 дона турли хилдаги газли сув маҳсулотларини сотиш учун мўлжалланган апаратини номаълум шахс томонидан ўғирлаб кетганлигини билдирган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирлик жиноятини шаҳарнинг “Темирйўлчи” маҳалласида яшовчи, А.Муродулло содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ундан ашёвий далил олинган. 23 июль куни А.Муродуллога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати