6 Апрел 2022 йил
418
Термиз шаҳрида, йўловчи ёнидан гиёҳандлик воситаси борлиги аниқланди
Термиз туманида 2022 йил 18 март куни соат 03:30 ларда, вилоят Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан туманнинг “Қаҳрамон” маҳалласи ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида, Э.Бобоқулнинг (исм шарифлар ўзгартирилган) бошқарувидаги Жентра русумли, автоуловининг орқа ўриндиғида ўтирган, Шўрчи туманида яшовчи, Т.Рустамнинг ёнида, 0.66 гр “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда ҳужжатлаштириб олинган. 26 март куни Т.Рустамга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати