15 Ноябр 2021 йил 510

Термиз шаҳрида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш акцияси давом этмоқда

Президентимиз ташаббуси билан бошланган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида Термиз шаҳар ИИБда ҳам дарахт кўчатларини экиш акцияси давом эттирилмоқда.
Тизимда амалга оширилаётган "Яшил макон" лойҳаси асосида Термиз шаҳар ИИБ маъмурий биноси ҳудуди ҳамда ходимларнинг яшаш хонадонлари, хизмат уйларига мевали ва манзарали кўчатлар экилди. Шу билан бирга ушбу лойиҳа асосида хизматлар билан кунлик кўчат экиш ишлари режалаштириб олинган.
Шаҳар Ички ишлар бўлими ходимлари «Дарахт экиш бўйича долзарб 40 кунлик» акциясида фаол иштирок этиб, ҳудудларни яшил маконга айлантиришда ташаббус кўрсатмоқда.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech