30 Ноябр 2021 йил 430

Термиз шаҳрида хонадон ўғриси қўлга олинди

Термиз шаҳрида 2021 йил 26 октябрь куни шаҳарнинг “А.Жомий” маҳалласида яшовчи, Р.Робия (исм шарифлар ўзгартирилган) ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда шу куни соат 03:00 ларда, яшаш уйидан нархи 400.000 (тўрт юз минг) сўмлик эркаклар кийими, 100 (бир юз) АҚШ доллари, 400.000 (тўрт юз минг) сўм пулларини, 1-дона нархи 500.000 (беш юз минг) сўмлик “Nokia-150” русумли телефон аппарати ва 1 дона нархи 1.500.000 (бир миллион беш юз минг) сўмлик “Vivo Е-12” русумли телефон аппаратларини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини билдирган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу жиноятни Термиз шаҳрида вақтинча яшовчи, Л.Ловров содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далиллар олинган. 6 ноябрь куни Л.Ловровга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech