2 Январ 2022 йил 411

Термиз шаҳрида хонадон ўғрилари қўлга олинди

Термиз шаҳрида 2021 йил 5 декабрь куни шаҳарнинг "Шифокор" маҳалласида яшовчи, Д.Деҳқонбой (исм шарифлар ўзгартирилган) шаҳар ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 22:00 ларда, яшаш уйи омборхонасидан нархи 1.000.000 (бир миллион) сўмлик 1 дона "Ressenta" номли сварка аппарати ва нархи 1.000.000 (бир миллион) сўмлик 1 дона "BOSH" номли балгаркаларини номалум шахс ўғирлаб кетганлигини билдирган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни термиз шаҳрида яшовчилар Т.Мардон ва А.Ҳамролар содир этишганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган. 15 декабр куни Т.Мардон ва А.Ҳамроларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми "в,г" бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech