22 Феврал 2022 йил 425

Термиз шаҳрида, велосипедлар ўғриси қўлга олинди Термиз шаҳрида, велосипедлар ўғриси қўлга олинди

2022 йил 3 февраль куни Термиз шаҳрининг “Наврўз” маҳалласида яшовчи, Т.Толиб (исм шарифлар ўзгартирилган) ва “Жайхун” маҳалласида яшовчи, Л.Баротлар шаҳар ИИБга ариза билан мурожаат қилишиб, унда 29 январь куни соат 19.00 ларда, шаҳар ҳудудида жойлашган Жоме масжиди олдида турган нархи 3.000.000 (уч миллион) сўмлик “Стонис” русумли велосипедин ва 3 февраль куни соат 13:00 ларда, шу жойдан Л.Баротга тегишли нархи 800.000 (саккиз юз минг) сўмлик “Скорсной” русумли велосипедларини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирликни Қизириқ туманида яшовчи, М.Мансур содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган. 8 февраль куни М.Мансурга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” билан жиноят иши қўзғатилган. 
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech