16 Ноябр 2021 йил 417

Термиз шаҳрида велосипед ўғриси аниқланди

Термиз шаҳрида 2021 йил 21 октябрь куни шаҳарнинг “Жайҳун” маҳалласида яшовчи, Т.Салим (исм шарифлар ўзгартирилган) ва Қумқўрғон тумани “Ислом обод” маҳалласида яшовчи, О.Орифлар ИИБга ариза билан мурожаат қилишиб, унда Т.Салимнинг яшаш уйи подъездидан нархи 1.300.000 (бир миллион уч юз минг) сўмлик “Merida” русумли велосипедини ва О.Орифнинг “Жайҳун” маҳалласидаги уйнинг подъездидан нархи 1.100.000 (бир миллион бир юз минг) сўмлик “Ural” русумли велосипедларини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини маълум қилишган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Термиз шаҳрида яшовчи, О.Баходир содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган. 1 ноябрь куни О.Баходирга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech