21 Декабр 2021 йил 454

Термиз шаҳрида уюшган гиёҳфурушлар қўлга олинди

Термиз шаҳрида 2021 йил 15 ноябрь куни соат 23:00 ларда, Термиз шаҳар “Бўстон” маҳалласи ҳудудида, шаҳарнинг “Боғишамол” маҳалласида яшовчи, С.Самад (исм шарифлар ўзгартирилган), ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган вилоят ИИБ ППХБ ходимлари томонидан текширилганида, унинг ёнидан 1 дона гугурт қутисига қадоқланган, соф вазни 3.55 грамм “Марихуана” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, ҳужжатлаштириб олинган. Суриштирув давомида С.Самад ушбу моддани таниши, шаҳарнинг “Маърифат” маҳалласида яшовчи, Д.Даминдан 300.000 (уч юз минг) сўмга сотиб олганлиги аниқланиб, тадбир давомида, Д.Дамин 17 ноябрь куни соат 12:00 ларда, шаҳарнинг “Боғзор” маҳалласи ҳудудида, С.Самадга бир бўлак, соф вазни 0.40 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик воситасини тадбирда фойдаланилган пуллар эвазига сотганида ашёвий далиллар билан ушланган. Д.Дамин ушбу гиёҳвандлик воситасини шаҳарнинг “Мажнунтол” маҳалласида яшовчи, В.Воҳиддан С.Самадга сотиш учун 250.000 (икки юз эллик минг) сўмга сотиб олганлиги аниқланган. Тезкор тадбир давомида, Д.Дамин шаҳарнинг “Мажнунтол” маҳалласида яшовчи, Г.Гулойимдан 18 ноябрь куни соат 13:00 ларда, яшаш уйи олдида, Д.Даминга бир бўлак, соф вазни 0.78 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик воситасини сотган вақтида ушланган ва тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган. Шундан сўнг Г.Гулойимнинг яшаш уйи кўздан кечирилганида, 11 дона целофан пакетда қадоқланган 15.30 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик воситаси ва 1 дона целофан бўлагига қадоқланган соф вазни 0.72 грамм “Опий” гиёҳвандлик воситаси ҳамда 1 дона қоғоз бўлагига қадоқланган соф вазни 0.21 грамм “Марихуана” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланган ва ҳужжатлаштириб олинган. 19 ноябрь куни С.Самад, Д.Дамин, В.Воҳид ва Г.Гулойимларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech