3 Январ 2022 йил 773

Термиз шаҳрида, уй олиб беришни ва бошқа ваъдаларни қилган фирибгарга жиноят иши очилди

Термиз шаҳрида 2021 йил 16 декабрь куни, шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимидан тушган ҳужжатларга кўра, шаҳарнинг "Юлдуз" маҳалласида яшовчи, Т.Сарвар (исм шарифлар ўзгартирилган) шаҳар ИИБга ёзган аризасида, 2018 йилдан 2020 йил октабрь ойига қадар ўзига таниш бўлган, шаҳарнинг "Жайхун" маҳалласида яшовчи, А.Дилшод ишончига кириб, шаҳар ҳудудида қурилаётган кўп қаватли уйлардан олиб беришни ҳамда қолган пулларни сақлаб туришликни ваъда қилиб, яшаш хонадони ҳамда шаҳардаги турли банклар орқали Россия Федерациясидан юборилган жами 80.000 (саксон минг) АҚШ доллари миқдоридаги пулларни қўлга киритиб, ўзининг шахсий эҳтиёжига сарфлаб юборганлигини маълум қилган. 16 декабрь куни А.Дилшодга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech