22 Ноябр 2021 йил 788

Термиз шаҳрида телефон ўғриси аниқланди

Термиз шаҳрида 2021 йил 27 октябрь куни, шаҳарнинг “Фарход” маҳалласида яшовчи, С.Саломат (исм шарифлар ўзгартирилган) шаҳар ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда яшаш уйидан 24 октябрь куни соат 20:00 ларда, 2.000.000 (икки миллион) сўмлик “RedMi-8” русумли телефони номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини билдирган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида ушбу ўғирлик жиноятини, Термиз туманида яшовчи, Т.Таманно ўғирлаб кетганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган. 04 ноябрь куни Т.Таманнога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech