4 Январ 2022 йил
419
Термиз шаҳрида талончилик қилган шахсга жиноят иши очилди
Термиз шаҳрида 2021 йил 15 декабрь куни шаҳарнинг "Боғишамол" маҳалласида яшовчи, Н.Файзулла (исм шарифлар ўзгартирилган) шаҳар ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 14 декабрь куни соат 17:30 ларда, таниши шаҳарнинг "Шифокор" маҳалласида яшовчи, А.Баҳромни яшаш уйи ёнида турган вақтида, шаҳарнинг "Шифокор" маҳалласида яшовчи, Н.Салим келиб ўзаро жанжал сабабли қўли билан дуч келган жойларига уриб, Н.Файзуллага тегишли нархи 150.000 (бир юз эллик минг) сўмлик 5 грамм бўлган кумуш узугини олиб, воқеа жойидан қочиб кетганлигини билдирган. 18 декабр куни Н.Салимга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати