22 Ноябр 2021 йил
882
Термиз шаҳрида талончилик қилган шахс қўлга олинди
Термиз шаҳрида 2021 йил 29 октябрь куни, Сариосиё тумани “Келажак сари” маҳалласида яшовчи, Р.Сабоҳат (исм шарифлар ўзгартирилган) шаҳар ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда шу куни соат 20:30 ларда, Термиз шаҳридаги автомобилларни ювиш шаҳобчаси ёнида, 2.000.000 (икки миллион) сўмлик “RedMi-7” русумли телефони номаълум шахс томонидан олиб қочиб кетилганлигини билдирган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Ангор туманида яшовчи, С.Сарвар содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган. 4 ноябрь куни С.Сарварга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисм билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати