1 Март 2022 йил 444

Термиз шаҳрида, спарк йўловчиси ўғирлик қилди

2022 йил 15 февраль куни, Термиз шаҳрида яшовчи, Д.Камола (исм шарифлар ўзгартирилган) вилоят ИИБ “102” хизматига қилган мурожаатида, 15 февраль куни соат 14:30 ларда, турмуш ўртоғи, Ф.Хуррамга тегишли бўлган Спарк русумли, автоуловининг орқа ўриндиғида турган 200.000 (икки юз минг) сўмлик сўмкаси, ичида бўлган жами 7.750.000 (етти миллион етти юз эллик минг) сўмлик 2 дона тилло тақинчоқлари ва 300.000 (уч юз минг) сўм пулини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирликни Спарк русумли, автоуловига йўловчи сифатида ўтирган, Сариосиё туманида яшовчи, У.Санобархон содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган. 17 февраль куни У.Санобархонга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech