7 Ноябр 2021 йил 410

Термиз шаҳрида шовқин солган шахснинг ёнидан гиёҳванд воситалари топилди

Термиз шаҳрида 2021 йил 19 октябрь куни соат 02:40 ларда, шаҳарнинг “Паттакесар” маҳалласида яшовчи, Н.Гулмат (исм шариф ўзгартирилган) шаҳарнинг “Маърифат” маҳалласида жойлашган мактаб ёнида маст ҳолда кўчада шовқин қилиб юрганлиги сабабли тунги хизмат олиб бораётган Ички ишлар органлари ходимлари томонидан текширилганда, унинг ёнидан соф вазни 11,12 грамм бўлган “гашиш” гиёҳвандлик воситаси ҳамда “наша” ўсимлигининг уруғлари борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган. 20 октябрь куни Н.Гулматга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech