25 Август 2021 йил 499

Термиз шаҳрида қўшмачининг қинғир иши фош этилди

Термиз шаҳрида 2021 йил 9 август куни соат 17.00 да, вилоят ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан Ангор тумани “Новшаҳар” маҳалласида яшовчи фуқаронинг аризасига асосан, Термиз шаҳридаги “Боғзор” маҳалласи ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида, шаҳарнинг “Жўйижангал” маҳалласида яшовчи, М.Жамола, ўзига олдиндан таниш бўлган, Термиз туманида яшовчи, О.Ҳанифанинг сўзларига кўра, моддий манфаатдорлик эвазига Термиз шаҳрида яшовчи, Н.Зебини фуқаро М.Ҳалимга Денов туманидаги “Сангардак” дам олиш масканида дам олиш ва ўзининг жинсий эҳтиёжини қондириши учун бериб юборишга олиб келиб, қўшмачилик қилиб, О.Ҳанифадан махсус ишлов берилган 500.000 (беш юз минг) сўм пулларни олган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган. 11 август куни М.Жамолага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддаси 4-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech