5 Сентябр 2021 йил
626
Термиз шаҳрида қўшмачининг қилмиши фош этилди
Термиз шаҳрида 2021 йил 22 август куни соат 20.00 ларда, вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ва шаҳар ИИБ Жиноят қидирув бўлими ҳамда Терроризм ва экстремизмга қарши кураш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, шаҳарнинг “Мангузар” маҳалласида яшовчи, И.Гулноз яшаш уйида, шаҳарнинг “Мангузар” маҳалласида яшовчи, А.Достон ва Олтинсой туманида яшовчи, А.Маликаларга 100.000 (юз минг) сўм пул эвазига жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган. 29 август куни И.Гулнозга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати