21 Ноябр 2021 йил
996
Термиз шаҳрида қўшмачи ва унинг мижозига жиноят иши қўзғатилди
Термиз шаҳрида 2021 йил 28 октябрь куни соат 13:00 ларда, шаҳарнинг “А.Жомий” маҳалласида яшовчи, С.Саломат (исм шарифлар ўзгартирилган) таниши Термиз туманида яшовчи, К.Софиянинг 18 ёшга тўлмаганлигини олдиндан била туриб, Термиз шаҳридада яшовчи, С.Собир билан жинсий алоқа қилиши учун 20.000 (йигирма минг) сўм эвазига яшаш уйида шароит яратиб бериб қўшмачилик қилганлиги аниқланган. 3 ноябрь куни С.Саломатга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддаси 4-қисми “а” банди ва С.Собирга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 128-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати