4 Январ 2022 йил
381
Термиз шаҳрида, қидирувдаги шахс қўлга олинди
Термиз шаҳрида 2021 йил август ойида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми 168-моддаси 3-қисми ва 227-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар суди томонидан қидирувда бўлган, эҳтиёт чораси сифатида "қамоқ" қўлланилган, шаҳарнинг "Тупроққўрғон" маҳалласида яшовчи, Ч.Эргаш (исм шариф ўзгартирилган) 2021 йил 15 декабрь куни вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ Патруль-пост хизмати батальони ходимлари томонидан, Термиз шаҳрида юрганлиги аниқланиб, ушланган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати