14 Феврал 2022 йил
1021
Термиз шаҳрида, ўз хонадонида “заҳри қотил”ни сақлаётган шахс қўлга олинди
Термиз шаҳрида 2022 йил 4 феврал куни Термиз шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимидан тушган ҳужжатларга кўра, 15 январь куни, вилоят ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, шаҳарнинг “Тупроққурғон” маҳалласида яшовчи, Б.Холматнинг (исм шариф ўзгартирилган) яшаш уйи кўздан кечирилганда ётоқхонасидан, соф оғирлиги 1.96 грамм бўлган “гашиш” гиёҳванд воситаси, 0.53 грамм бўлган “гашиш” гиёҳвандлик воситаси ва 0.93 грамм бўлган “опий” гиёҳвандлик воситалари борлиги аниқланиб ушланган. 3 февраль куни Б.Холматга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати