28 Октябр 2021 йил 417

Термиз шаҳрида одамларга уй олиб беришни ваъда қилган фирибгар аёлга жиноят иши қўзғатилди

Термиз шаҳрида 2021 йил 12 октябрь куни шаҳарнинг “Боғзор” маҳалласида яшовчи, Р.Саломат (исм шарифлар ўзгартирилган) вилоят ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда шаҳарнинг “Эски шаҳар” маҳалласида яшовчи, Р.Имона шаҳарнинг “Гулистон” маҳалласида кам таъминланган оилаларга қурилаётган уйлардан хонадон сотиб олишда ёрдам беришини айтиб, ундан 1.000 (бир минг) АҚШ доллар пул талаб қилаётганлигини билдирган. Ушбу ариза юзасидан 13 октябрь куни ўтказилган тадбир давомида, Р.Имона Термиз шаҳридаги шифохона ёнида, Р.Саломатдан талаб қилган 1.000 АҚШ (бир минг) долларидан 600 (олти юз) АҚШ доллари ва 2.130.000 (икки миллион бир юз ўттиз минг) сўм пулларини олган вақтида ушланган ва ашёвий далил олинган. Бундан ташқари Р.Имона 4 нафар фуқаролардан жами 4.247.000 (тўрт миллион икки юз қирқ етти минг) сўм пул ва 4.500 (тўрт минг беш юз) АҚШ доллари пулларни олганлиги аниқланган. 13 октябрь куни Р.Имонага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech