7 Апрел 2022 йил 443

Термиз шаҳрида, Ички ишлар органлари ходимлари томонидан яна бир коррупцион жиноятга чек қўйилди

Термиз шаҳрида 2022 йил 9 март куни вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, шаҳарнинг “Жайхун” маҳалласида яшовчи, Х.Жонибек (исм шарифлар ўзгартирилган) шаҳарнинг “Термиз” маҳалласида яшовчи, И.Сожиданинг ишончига кириб, унга шаҳар Ички ишлар бўлимида мавжуд бўлган ҳужжатларни ўзининг ИИБ тизимида ишлайдиган танишлари орқали унинг фойдасига ҳал қилиб беришни айтиб, эвазига И.Сожидадан Термиз шаҳри ҳудудида 1.300.000 (бир миллион уч юз минг) сўм пулини фирибгарлик йўли билан олганида, тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган. 26 март куни Х.Жонибекка нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми ва 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech