Термиз шаҳрида гиёҳфурушлар қўлга олинди
Термиз шаҳрида 2021 йил 14 август куни соат 14.00 да, Термиз шаҳар ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш гуруҳи, Жиноят қидирув бўлими ва вилоят Божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида шаҳарнинг “Юлдуз” маҳалласи ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида, шаҳарнинг “Кокилдор ота” маҳалласида яшовчи, муқаддам судланган, Д.Атабек, мижозга соф вазни 2.01 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик моддасини 600.000 (олти юз минг) сўмга сотган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланган ва тегишли тиртибда ҳужжатлаштириб олинган. Олиб борилган тергов давомида, Д.Атабек ушбу гиёҳванлик моддасини 14 август куни шаҳарнинг “Юлдуз” маҳалласи ҳудудида, таниши, Б.Шавкатдан 500.000 (беш юз минг) сўмга сотиб олганлиги аниқланган. 15 август куни Д.Атабек ва Б.Шавкатларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати