10 Феврал 2022 йил
401
Термиз шаҳрида фирибгарлик қилган аёлга жиноят иши қўзғатилди
Термиз шаҳрида 2022 йил 2 феврал куни шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимидан тушган ҳужжатларга кўра, шаҳарнинг “Темирйўлчи” маҳалласида яшовчи, Р.Сарвиноз (исм шарифлар ўзгартирилган) таниши Термиз шаҳрида яшовчи, В.Воҳиддан гўшт маҳсулоти олиб келиб беришни ваъда қилиб, ундан 3.200.000 (уч миллион икки юз минг) сўм пулларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан ушбу пулларни ўзининг эҳтиёжига ишлатиб юборганлигини билдирган. 2 феврал куни Р.Сарвинозга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати