23 Декабр 2021 йил
449
Термиз шаҳрида эр рашк сабаб, жиноятга қўл урди
Термиз шаҳрида 2021 йил 11 декабр куни шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимидан тушган ҳужжатларга кўра, 9 декабр куни соат 18:30 ларда, шаҳарнинг "Турон" маҳалласида яшовчи, У.Умар шаҳарнинг "Тупроққўрғон" маҳалласида жойлашган "Болажон" истироҳат боғи ёнида, шаҳарнинг "Саҳоват" маҳалласида яшовчи, Т.Тоир бошқарувидаги Spark русумли автомашинасида, бирга яшовчи, турмуш ўртоғи, М.Анорани кўриб қолиб, рашк сабабли қўлидаги "канцелария" пичоғи билан юз соҳасига уриб, тан жароҳати етказган. 11 декабр куни У.Умарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми "а,г" бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати