6 Декабр 2021 йил 412

Термиз шаҳрида безорилик қилиб, қўшнисига тан жароҳати етказган аёлга жиноят иши очилди

Термиз шаҳрида 2021 йил 8 ноябрь куни, шаҳар ИИБ ҳузаридаги Тергов бўлимидан тушган ҳужжатларга кўра, 26 октябрь куни соат 10:00 ларда, шаҳарнинг “Гулистон” маҳалласида яшовчи, Ш.Шоира (исм шарифлар ўзгартирилган) уйи олдида, жамиятда юриш туриш қоидасини менсимасдан, қўшниси Д.Диёрани қўли билан дуч келган жойига уриб, тан жароҳати етказган. 8 ноябрь куни Ш.Шоирага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисми банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech