2 Ноябр 2021 йил
386
Термиз шаҳрида безорилик қилган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Термиз шаҳрида 2021 йил 11 сентябрь куни соат 18.00 ларда, шаҳарнинг “Каттабоғ” маҳалласида яшовчи, С.Саодатни (исм шарифлар ўзгартирилган) яшаш уйи ёнидаги кўчада, шу маҳаллада яшовчи Р.Рустам жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимасдан қўли билан юзига уриб, енгил тан жароҳати етказган. 16 октябрь куни Р.Рустамга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати