19 Ноябр 2021 йил 423

Термиз шаҳрида безорилик қилган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Термиз шаҳрида 2021 йил 2 ноябрь куни, шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимидан тушган ҳужжатларга кўра, 13 сентябрь куни соат 20:20 ларда, шаҳарнинг “Тинчлик” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Автошох бекати” ёнида, Термиз тумани “Халқобод” маҳалласида яшовчи, С.Сирожиддинни (исм шарифлар ўзгартирилган) шаҳарнинг “Боғзор” маҳалласида яшовчи, Д.Аваз жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, қўли билан дуч келган жойига уриб, тан жароҳати етказган. 2 ноябрь куни Д.Авазга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech