Термиз шаҳрида безорилик қилган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Термиз шаҳрида 2021 йил 09 сентябрь куни соат 13.00 ларда, шаҳарнинг “Наврўз” маҳалласида яшовчи, Д.Дониёр бошқарувидаги Спарк русумли автоулови билан шаҳарнинг “Гулистон” маҳалласида жойлашган Тошкент давлат педагогика институти биноси яқинида бошқариб бориб, у ерда нотаниш бўлган Кобалт русумли автоулови ичида ўтирган, шаҳарнинг “Паттакесар” маҳалласида яшовчи, К.Олимдан автоуловини четга олишини сўраганида, улар ўртасида ўзаро жанжал келиб чиқиб, К.Олим автоулови ичида бўлган кичик тиғли жисм билан Д.Дониёрга “соғлиғининг бузилишига сабабчи бўлган енгил” тан жароҳати етказган. 9 октябрь куни К.Олимга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “в” билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати