28 Октябр 2021 йил 371

Термиз шаҳрида безорилик қилган ангорлик йигитга жиноят иши қўзғатилди

Термиз шаҳрида 2021 йил 20 сентябрь куни соат 11.00 ларда, Ангор тумани “Наврўз” маҳалласида яшовчи, К.Жалол (исм шарифлар ўзгартирилган), шаҳарнинг “Наврўз” маҳалласида жойлашган миллий таомлар ошхонаси олдида, таниши Ангор тумани “Қорабоғ” маҳалласида яшовчи, Х.Рустамни жамиятда юриш туриш қоидаларини менсимасдан қўлидаги пичоқ билан орқа кўкрак соҳасига бир маротаба санчиб, тан жароҳати етказган. 13 октябрь куни К.Жалолга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech