27 Август 2021 йил 557

Термиз шаҳри 3 секторида Сайёр суд ўтказилди

Жорий йилнинг 26 август куни Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан Термиз шаҳридаги 3-сектор Маданият уйи биносида Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар суди ва шаҳар Пробация хизмати ҳамкорликда сайёр суд ташкил этилди.
Ўтказилган сайёр суд давомида, 22 та суд иши кўриб чиқилиб, шундан 1 нафар назорат остида турувчи шахс Д.Исмоилова чеклов ва тақиқларни бузганлиги учун 3 йил 6 ой 11 кун озодликдан чеклаш жазоси озодликдан маҳрум қилишга алмаштирилди. Меҳнатда ҳалол муносабатда бўлган, ўзларининг ижобий ҳулқ- атвори билан тузалиш йўлига ўтган 21 нафар шахсларнинг ўталмай қолган жазоларидан муддатидан илгари шартли равишда озод этилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech