3 Август 2023 йил 159

Термиз шаҳар "Шифокор" маҳалласида яшовчи муқаддам судланган шахслар иштирокида профилактик суҳбат ўтказилди

Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг тегишли фармойишига асосан вилоят ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, криминоген вазиятни яхшилаш мақсадида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Шу мақсадга қаратилган тадбирлар Термиз шаҳри ҳудудида ҳам ўтказилмоқда. Маълумотларга кўра, жорий йил 6 ойи давомида Термиз шаҳар ҳудудида 91 та жиноятлар муқаддам судланган шахслар томонидан содир этилган. Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда айни кунларда Давлат раҳбарининг топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида, Термиз шаҳри ҳудудидаги 37 та маҳаллаларда Ички ишлар органлари ходимлари хонадонма хонадон юриб, “хонадонбай” жиноятчилик ва маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўришмоқда.

Мақсад жиноятчиликдан ҳоли ҳудудни ва жамиятни шакллантиришга қаратилган.

Text to speech