29 Март 2023 йил 242

Термиз шаҳар ИИБда жиноятчилик муҳокамаси ўтказилди

Жорий йилнинг 25 март куни Термиз шаҳрида уч нафар вояга етмаган шахслар томонидан автомашина олиб қочиш ҳолати содир этилган. Олиб борилган тезкор-тергов ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни содир этган, вояга етмаган ўсмир ёшларнинг икки нафари гумонланувчи сифатида ушланиб, қамоққа олинган.

Бугун Термиз шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасида мазкур жиноят масъуллар, жиноят содир этган вояга етмаганларнинг ота-оналари, яқин қариндошлари иштирокида муҳокама қилинди. Жиноятнинг содир этилиши сабаблари, унга йўл очиб берган омиллар, масъуллар ва яқин қариндошларнинг ҳаракат ёки ҳаракатсизлиги таҳлил қилиниб, болалар тарбиясида ота-онанинг, айниқса отанинг, оила аъзолари бўлган эркак кишиларнинг роли муҳимлиги таъкидланди. Бу каби жиноятларнинг келгусида қайта содир этилишини олдини олиш мақсадида тегишли профилактик чора-тадбирлар белгиланиб, ҳолатнинг содир бўлишига шароит яратиб берган масъуллар ва яқин қариндошларга нисбатан тегишли тартибда чоралар кўрилиши таъкидланди.

Шунингдек, муҳокама йиғилишида Термиз шаҳридаги криминоген вазият ҳам таҳлил қилинди. Жорий йилнинг 2 ойи давомида Термиз шаҳар ҳудудида жами 137 та жиноят содир этилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 24 тага ёки 21,2 фоизга ошган.

Вилоят ҳокими, Ички ишлар боршқармаси бошлиғи ва бошқа масъуллар иштирокида ўтказилган муҳокама жараёнида содир этилган жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан Термиз шаҳар мутасаддилари, Ички ишларган органлари раҳбарлари ҳамда маҳалла масъуллари ва профилактика инспекторларининг ҳисоботи эшитилди.

Жиноятларнинг сабаблари, келиб чиқиш омиллари таҳлил қилинди. Муҳокамада жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида сектор раҳбарлари, маҳалла мутасаддилари, профилактика инспектори ва бошқа ҳамкор идоралар масъуллари томонидан амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар танқидий кўриб чиқилди.

Йиғилишда шаҳар ҳудудида оғир ва ўта оғир турдаги, айниқса оила турмуш доирасида содир этилиши мумкин бўлган оғир тан жароҳати етказиш ва қотиллик каби жиноятларни олдини олиш мақсадида, келгусида “фуқаробай”, “оилабай” ва “хонадонбай” тизими, “Хавфсиз ҳовли” тамойили асосида кенг қамровли профилактик тадбирларни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги юзасидан аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Text to speech