6 Август 2023 йил 177

Термиз шаҳар ИИБда сектор раҳбарлари ва масъуллар иштирокида шаҳар  ҳудудида яшаётган ота-онаси қарамоғидан махрум бўлиб васийлик ва ҳомийликка олинган вояга етмаганларнинг муаммолари  ўрганилди.

Хабарингиз бор Жорий йилнинг 28 июль куни Фарғона шаҳрида Ички ишлар вазирлигининг  кенгайтирилган ҳайъат йиғилишида Прездентимиз Шавкат Мирзиёев  иштирок этиб ҳуқуқ-тартибот соҳасидаги ишларни  таҳлил  қилиб келгусидаги вазифаларни белгилаб берган эдилар. Шунга асосан  Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси томонидан ишлаб чиқилган комплекс дастурга асосан  Термиз шаҳар намунаси сифатида ишлар ташкил қилинди, 2023 йил 3 август куни Термиз шахар Ички ишлар бошқармасининг маъмурий  биносининг  маърифат залида Термиз шаҳар сектор раҳбарлари ва маъсул раҳбарлар иштирокида, Термиз шаҳар ҳудудида яшаётган ота-онаси қарамоғидан махрум бўлиб васийлик ва ҳомийликга олинган вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноят мухокама этилди. Шунингдек жиноят ва  ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш буйича профилактик суҳбатлар  ўтказилди. Ота-оналар томонидан тушган мурожаатлар тингланиб ижроси назоратга олинди. Йиғилишга 33 нафар вояга етмаганлар ва уларнинг ота-оналари, 63 нафар фуқаролар иштирок этди. Термиз шаҳар сектор  раҳбарлари томонидан келгусида шаҳар ҳудудида ота-онаси қарамоғидан махрум бўлган вояга етмаганлар иштирокидаги жиноятларининг олидини олиш бўйича алохида топшириқлар берилди. Йиғилишда тушган мурожаатларнинг 1 таси жойида ижобий ҳал қилинди.

Эътиборлиси мана шу мақсад мудаога йуналтирилган ташаббуслар кўлами кенгайиб бормоқда.

Text to speech