15 Сентябр 2022 йил 368

Термиз шаҳар ИИБда “Янги Ўзбекистонда эл азиз инсон азиз” шиори остида маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органларида эълон қилинган Касбий тайёргарлик ойлиги доирасида Республика маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилоят бўлими билан ҳамкорликда “Янги Ўзбекистонда эл азиз инсон азиз” шиори остида пойтахтимиздан ташриф буюрган таниқли олим ва шоирлар, санъаткорлар, театр ва кино арбоблари иштирокида маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

Мазкур тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Шухрат Вохидов, Ўзбекистон Давлат Филармонияси хонандаси Хилола Хўжаева, Ўзбекконсцерт бирлашмаси хонандаси Шахло Алланазарова, ИИВ Маънавият ва маърифат хизмати катта инспектори истеъфодаги полковник шоир Зикрулло Неъматовлар иштирок этишди.

Тадбирни Ички ишлар бошқармаси Маънавий маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи ўринбосари подполковник У.М.Жўраев очиб бериб, тадбир иштирокчиларига меҳмонларни таништириб ўтди.

ИИВ Маънавият ва маърифат хизмати катта инспектори истеъфодаги полковник шоир Зикрулло Неъматов тадбир иштирокчиларига маънавият ҳақида ўзининг кенг қамровли тушунчалари ўзи ёзган шерларидан ўқиб эшиттириб, чоп этилган шеърий тўпламлари ҳақида маълумотлар бериб ўтди. Шундан сўнг сўзга чиққан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Шухрат Вохидов, йиғилиганларга ўзинг бой ҳаётий тажрибасини улашиб, бугунги кунда Ички ишлар органлари ходимлари юксак маънавият эгаси эканликларини, соҳада маънавиятга, маданият соҳасига қаратилаётган эътибордан боши осмонга етганини таъкидлаб, тадбир иштирокчиларига ўзининг дилтортар наволари билан хуш кайфият улашди.

Мазкур тадбирлардан асосий кўзланган мақсад Ички ишлар органлари ходимларнинг маънавиятини янада юксалтириш ҳамда юксак фазилатли қилиб тарбиялашдан иборатдир.

Касбий тайёргарлик ойлиги доирасида бир қатор тадбирлар жумладан  “Заковат” интеллектуал ўйинлари ташкил этиш кўзда тутилган.

Text to speech