Термиз шаҳар ИИБда янги тайинлов амалга оширилди
Бугун, 26 июль куни Термиз шаҳар ИИБда бўлиб ўтган йиғилишда ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи билан тайинлов амалга оширилди.
Подполковник Нуруллаев Элбек Абдуқодирович Термиз шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Элбек Нуруллаев Денов тумани ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Йиғилишда, Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи Абдувохид Исмоилов, шаҳар ҳокими Исроил Худойбердиев, сектор раҳбарлари, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосарлари, соҳавий хизмат раҳбарлари, Термиз шаҳар ИИБ ходимлари иштирок этишди. Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи томонидан, Термиз шаҳрида жиноятчилик ва хуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш чораларини кучайтириш ва бу борада кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда ишларни амалга ошириш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб берилди.