Термиз шаҳар ИИБ ходимлари байрамни кўтаринки кайфиятда нишонлашди
Фуқароларимизнинг тинчлиги ва осойишталиги, ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, жамиятимизда қонун устуворлигини таъминлаш йўлида хизмат олиб бораётган Ички ишлар ходимлари бугун касб байрамини муносиб нишонламоқдалар. 25-октябрь – Ички ишлар ходимлари куни муносабати билан Термиз шаҳар ИИБ да ҳам байрам тантаналари ўзгача шукуҳда ўтказилди.
Тадбирда осуда ҳаётимиз кафолатлари бўлган ички ишлар органлари ходимлари эътироф этилди. Соҳадаги ислоҳотлар натижасида эришилаётган ютуқлар тилга олинди.
Албатта, жамиятимизда қонун устуворлигини таъминлашда хизмат вазифасини сидқидилдан бажариб келаётган Ички ишлар ходимлари доимо ижтимоий қўллаб-қувватланиб келинаётгани таъкидланди. Мисол учун, ички ишлар органларида самарали меҳнатлари инобатга олиниб, бир нафар ходим давлат мукофоти билан ва 50 дан ортиқ соҳа ходимлари эса эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Бугунги байрам тадбирида ҳам Термиз шаҳар ИИБ да хизмат қилиб келаётган ходимлар Термиз шаҳар ҳокимлиги ва ИИБ томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати