2 Август 2023 йил 173

Термиз шаҳар Ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби билан “Интизом ойлиги” доирасида муҳокама йиғилиш ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2023 йил 20 январдаги ПҚ–10-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш, ходимларни юқори касбий тайёргарликка эга, маънан етук, билимли, ҳалол, ватанпарвар, мард ва жасур этиб тарбиялаш, фаол ҳаётий позициясини шакллантириш, она Ватан тақдирига бўлган масъулиятини ошириш ҳамда ғоявий ва турли ахборот хуружларига қарши мафкуравий иммунитетини кучайтириш, фуқаролик бурчи ва конституцион мажбуриятларини садоқат ва фидойилик билан виждонан бажаришга йўналтириш мақсадида Ички ишлар вазирлиги таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлинмаларида жорий йилнинг 25 июль кунидан 25 август кунига қадар “Интизом ойлиги” ўтказилиши белгиланган.

Шу муносабат билан бугун Термиз шаҳар Ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби билан “Интизом ойлиги” доирасида хизмат интизомига риоя қилиш, коррупция ва таъмагирликка йўл қўймаслик, хизмат давомида фуқаролар билан хушмуомалада бўлиш борасида муҳокама йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда, Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бўйича ўринбосари подполковник Ш.Ф.Шадиев иштирок этиб жорий йилнинг ўтган олти ойи давомида Термиз шаҳар ИИБ ходимлари томонидан хизмат интизоми ва қонунчиликда йўл қўйган хато камчилликлари, эришилган ютуқлари ҳақида сўз юритиб, хизмат фаолияти давомида хато ва камчилликларга йўл қўйган ходимларнинг фаолияти танқид қилиниб, сўнгги бор огоҳлантирилди.

Шунингдек, ходимларга “Интизом ойлиги” доирасида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ҳақида тегишли топшириқлар берилди.

Text to speech