30 Апрел 2022 йил 410

Термиз шаҳар Ички ишлар бошқармаси ходимлари тарихий музейларга саёҳат қилишди

Жорий йилнинг 2 апрель кунидан 2 май кунига қадар Республикамиз бўйлаб, барча ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш - олий бурчимиз” шиори остида “Маънавият ойлиги” ўтказилаётганлиги муносабати билан ҳамда вилояти ИИБ бошлиғининг 2022 йил 1 апрелдаги Сурхондарё вилояти ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш - олий бурчимиз” шиори остида “Маънавият ойлиги”ни ўтказиш тўғрисидаги фармойиши талаблари ижросини таъминлаш мақсадида, Термиз шаҳар Ички ишлар бошқармаси ходимлари, Термиз тумани ҳудудида жойлашган Ал Ҳаким Ат Термизий музейи ҳамда Термиз шаҳридаги “Термиз” давлат музей-қўриқхонасида бўлишди.
Тизим ходимлари Термиз тумани ҳудудида жойлашган Ал-Ҳаким Ат-Термизий зиёратгоҳи ҳудуди заминида мангу қўним топган авлиёлар ҳаёти ва жаҳон илм маърифат цивилизациясига қўшган ҳиссалари ҳамда Ал-Ҳаким Ат-Термизий музейидаги тарихий обидалар билан яқиндан танишиб, маънавий ва маърифий озуқага эга бўлиш асносида бу борада ўзларининг билимларини янада оширишди.
Шунингдек, Термиз шаҳридаги “Термиз” давлат музей-қўриқхонасида мавжуд экспонатлар билан ҳам яқиндан танишиб, маданий ҳордиқ олишди.

Text to speech