Термиз шаҳар ички ишлар бошқармаси биносида фахрийлар кутубхонаси очилди
Термиз шаҳар ички ишлар бошқармасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлашга қаратилган “Интизом ойлиги” доирасида амалга оширилган ишлар юзасидан 2023-йил 11-август куни Термиз шаҳар Ички ишлар бошқармаси биносида янги ташкил этилган “Кутубхона”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Термиз шаҳар Ички ишлар бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5050-сонли Қарори ижроси юзасидан Термиз шаҳар Ички ишлар бошқармаси ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурходарё вилоят Термиз шаҳар бўлими билан ҳамкорликда “Китоб илм чироғи" номи остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари подполковник Ш.Ф.Шадиев, вилоят фахрийлар кенгаши раиси ва аъзолари, Термиз шаҳар Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари подполковник М.П.Бозоров ҳамда Термиз шаҳар Ички ишлар бошқармасининг ходимлари иштирок этди.
Бугунги кунда ушбу зиё масканида 840 дан ортиқ ўзбек ва жаҳон адабиётининг энг сара китоблари жой олган бўлиб, ҳар бир ходим ўз хизмат вазифаси билан биргаликда китоблар мутоаала қилишга меҳр қўйишлари билан ўзларининг дунёқарашларини янада бойитишга хизмат қилади.