29 Феврал 2024 йил 665

Термиз мухандислик-технологиялари институтида Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Сурхондарё вилояти кенгаши билан ҳамкорликда талаба ёшлар билан учрашув ташкил этилди.

Жорий йилнинг 28 февраль куни Сурхондарё вилояти ИИБ, Ўзбекистон Ёшлар иттифоки Сурхондарё вилояти кенгаши билан ҳамкорликда Термиз мухандислик-технологиялари институтида таҳсил олаётган Қалқон гуруҳи ҳамда талаба ёшлар иштирокида, Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ёшлар ўртасида турли хил ёд ғояларнинг таъсирига тушиб қолишининг олдини олишга қаратилган тарғибот-ташвиқот тадбири ташкил этилиб, соҳа мутахассислари томонидан йиғилганларга тушунчалар берилди.

Йиғилиш давомида вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кдрлар билан таъминлаш хизмати Ёшлар билан ишлаш гуруҳи катта инспектори лейтенант Орипов Расул Рашид ўғли ҳамда вилоят ИИБ Тезкор-қидирув хизмати Терроризмга қарши курашиш бошқармаси масъул ходими томонидан йиғилганларга Давлатимиз раҳбари томонидан ҳозирги кунда ёшлар учун барча жабҳаларда яратилаётган кенг имконият ва шарт-шароитлар ҳақида тўхталиб, ушбу яратилаётган шарт-шароитлардан унумли фойдаланишлари, бўш вақтларини мазмунли ва фойдали меҳнатлар билан шуғулланишлари ҳусусида фикр мулоҳазалар билдирилди.

Тадбир сўнгида ёшлар орасида ватанпарварлик руҳини янада юксалтиришга ҳамда ўқиши давомида ўзининг зукколиги, билимдонлиги билан тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ талаба ёшларга Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва вилоят ИИБнинг ташаккурномалари топширилиб, уларнинг келажакдаги ўқиш ва ишларига омадлар тилашди.

Text to speech