24 Май 2024 йил
587
Термиз иқтисодиёт ва сервис университетида “Ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш муҳим вазифа” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Унда
Термиз шаҳар Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ўткир Шукуров, Термиз шаҳар давлат солиқ
инспексияси бошлиғи Суннатилло Мухаммадиев ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокими маслаҳатчиси
Фахриддин Шаймардановлар иштирок этишди.
Тадбирларда
ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, уларнинг бўш
вақтларини касб-ҳунар сирларини ўрганиш билан банд этиш, ўзлари қизиққан соҳадаги
билимларни мустаҳкам ўзлаштириш ва шу орқали турли кўнгилсизликларни олдини олиш
каби масалалар хусусида сўз борди.
Давра суҳбати якунида ёшларни қизиқтирган саволларга
атрофлича жавоблар берилди.