29 Октябр 2025 йил 486

Термиз иқтисодиёт ва сервис университети Тиббиёт факультетида профилактик суҳбат ташкил этилди.

Термиз иқтисодиёт ва сервис университети Тиббиёт факултетида Термиз шаҳар Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, подполковник М. Болтаев иштирокида “Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш” мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбирда университет профилактика инспектори, подполковник Ш. Аллаяров, “Боғишамол” маҳалла фуқаролар йиғини еттилиги, университет маъмурияти ҳамда талабалар ҳам иштирок этишди.

Учрашувда талабалар ўртасида ҳуқуқий маданиятни ошириш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ёшларни ёт ғоялардан асраш ҳамда уларнинг ижтимоий фаоллигини кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Text to speech