24 Сентябр 2025 йил
                            
                                194                            
                    Термиз иқтисодиёт ва сервис университетида “Талабалар хавфсизлиги” ойлиги доирасида қатор профилактик тадбирлар мунтазам ташкил этилмоқда.
Хусусан, талабаларнинг тунги вақтда сабабсиз кўчаларда юришининг олдини олиш, уларнинг хатти-ҳаракатларини назорат қилиш мақсадида университет масъул ходимлари, профилактика инспектори, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи ҳамда “Қалқон” жамоатчилик гуруҳи аъзолари томонидан мунтазам рейд ва ташрифлар амалга оширилмоқда.
"Боғишамол" маҳалласида ижара уйларида истиқомат қилаётган талабалар хонадонларига борилиб, уларнинг яшаш шароити, ўқишлари учун яратилган имконият ва қулайликлар ўрганилди. Шунингдек, талабалар томонидан билдирилган муаммоларни ҳал этиш масалаларида амалий ёрдам кўрсатилди.