Термиз иқтисодиёт ва сервис университетида “Талабалар хавфсизлиги” ойлиги ўтказилмоқда
Термиз иқтисодиёт ва сервис университетида “Талабалар хавфсизлиги” ойлиги доирасида ёшларнинг ҳуқуқбузарлик ва турли нохуш ҳолатларга аралашишининг олдини олиш мақсадида қатор профилактик тадбирлар мунтазам равишда ташкил этилмоқда.
Тунги рейд тадбирида университет масъул ходимлари, профилактика инспектори,
шаҳар прокуратураси, ички ишлар бошқармаси вакиллари ва “Қалқон” жамоатчилик гуруҳи
аъзолари фаол иштирок этди.
Рейд давомида тунги вақтда бемақсад юрган талабалар билан профилактик суҳбатлар
ўтказилиб, уларнинг ҳар бирига ҳуқуқий тартиб-интизомга риоя қилиш зарурлиги тушунтирилди.
Ҳуқуқбузарлик содир этган айрим талабалар эса ички ишлар бўлимига ҳужжатлар расмийлаштириш
учун олиб борилди.
“Талабалар хавфсизлиги” ойлиги доирасидаги бу каби чора-тадбирлар ёшларни масъулиятли фуқаролар сифатида тарбиялаш ва соғлом ижтимоий муҳитни яратишга хизмат қилмоқда.