Термиз иқтисодиёт ва сервис университетида, кибер жиноятларга қарши курашиш мақсадига қаратилган тарғибот учрашуви бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ахборот технологиялари ёрдамида содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш фаолиятини янада кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида” 2025 йил 30-апрелдаги ПҚ-153-сон қарори ижросини таъминлаш, аҳолини кибермакондаги таҳдидлардан ҳимоя қилиш, уларни кибержиноятларнинг оқибатларидан огоҳлантиришга қартилган тарғибот-ташвиқот ишларини янада самарали олиб бориш мақсадида комплекс профилактик тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.
Ҳудди шундай тарғибот тадбирларидан бири бугун Термиз иқтисодиёт ва сервис
университетида Термиз шаҳар прокуратураси ҳамда Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси
ҳамкорлигида “Хавфсиз кибер макон” мавзусида ўтказилди.
Ушбу тадбир давомида, дастлаб Термиз шаҳар прокурори ўринбосари Комил Ҳазратқулов
сўзга чиқиб ёшлар ўртасида содир этилаётган турли ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ва жиноятчиликлар
тўғрисида маъруза қилди. Бугунги кунда, вилоятимиз ҳудудида содир этилаётган жами
жиноятлар орасида интернет маконидаги ҳамда компютер технологиялари соҳаси
билан боғлиқ жиноятлар нисбати кескин ошиб бораётганлиги таъкидланди.
Шундан сўнг, вилоят ИИБ Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга
қарши курашиш бошқармаси ходими томонидан кибер жиноят турлари, уларнинг турли кўринишги
содир этилиши ҳамда оқибатлари тўғрисида маълумотлар келтирилиб, учрашув
иштирокчиларини огоҳликка чақирди.
Тадбирда иштирок этаётган талабалар ҳамда профессор-ўқитувчиларга видеолавҳалар
намойиш этилди. вилоят ИИБ Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши
курашиш бошқармаси ходимлари томонидан тарқатма материаллар улашилди.
Учрашув давомида, талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.
Тадбир сўнгида факультет декани Бекзод Бабамуратов ҳамда университет профилактика инспектори Шерзод Аллаяровлар сўз олиб, ушбу жиноятларнинг олдини олиш учун талабалардан огоҳ бўлишлари қолаверса тадбир давомида олган маълумотларини тенгдошларига фаол тарғибот қилишларига чорлаб ўтишди.