Термиз иқтисодиёт ва сервис университетида Қўшма-Қарор ижросини таъминлаш юзасидан учрашув бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 28 март куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
ҳамда Олий таълим, фан ва иновациялар вазирлиги томонидан
2025 йил 8 март куни имзоланган Қўшма Қарор ижросини таъминлаш мақсадида,
Термиз иқтисодиёт ва сервис университетида вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи
ўринбосари подполковник Шерзод Шадиев ҳамда университет ректори Абдусамад Саттаровлар
иштирокида талаба ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Йиғилганларга икки вазирлик ўртасида имзоланган Қўшма Қарор ҳамда унинг
мақсад ва вазифалари тўлиқлигича таништирилди. Шунингдек, келгусида ҳамкорликда
амалга оширилиши белгилаб берилган вазифалар тўғрисида маълумот бериб ўтилди. Тадбирда ёшлар орасида
содир этилаётган жиноятлар ва уларнинг сабабларига эътибор қаратилиб, уларни
олдини олиш бўйича чора-тадбирлар муҳокама қилинди. Талабалар ўзларини
қизиқтирган саволларга жавоблар олишиб, ички ишлар органларига хизматга кириш
талаблари, кибержиноятчиликка қарши курашиш усуллари ҳамда қонунчиликдаги
янгиликлар ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлишди.
Бундан ташқари ҳафтанинг ҳар пайшанба куни “Талабалар хавфсизлиги” куни деб эълон қилиниб, профилактик учрашувлар тарғибот ва ташвиқот ишлари янада кучайтирилиши тўғрисида таъкидланиб, ҳамкорликда амалга ошириладиган тадбирлар белгилаб олинди.