Термиз иқтисодиёт ва сервис университетида "Соғлом ҳаёт" махсус профилактикасига бағишланган тарғибот тадбири бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 2
март куни Термиз иқтисодиёт ва сервис университетида "Соғлом ҳаёт" профилактикасига
бағишланган тарғибот тадбири ўтказилди. Унда ИИВ Тезкор- қидирув департаменти Уюшган
жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси Ахлоқ ва соғлиққа қарши курашиш бўлими катта
тезкор ходими, подполковник Жамшид Шеров ҳамда вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази
бошлиғининг биринчи ўринбосари Бобомурод Сафаровлар томонидан ОИТС ва ОИВ Инфекцияси тўғрисида маълумот берилди.
Касаллик профилактикаси
ва унга қарши курашиш тадбирларини режалаштириш ҳамда амалга оширишда унинг юқиш
омилларини аниқлаш муҳим ҳисобланади. Сўнгги йилларда бутун дунёда ОИТСнинг жинсий
йўл билан юқиш даражаси ортиб бормоқда. Мамлакатимизда ОИТСга қарши кураш тизими
томонидан охирги йилларда барча йўналишларида сезиларли натижаларга эришилмоқда.
ОИВ аниқланган шахсларни даволашнинг дунёда тан олинган усули — ретровирусга қарши
даволаш усули бўлиб, юртимизда беморларнинг катта қисми ушбу даволаш усули билан
қамраб олинган.
Тадбир давомида, мутахассислар
томонидан ушбу касалликларнинг ёмон оқибатларга олиб келиши, ушбу касалликларни
ўз вақтида олдини олиш, бу борада етарли даражада маълумотга эга бўлишмаган тақдирда
вилоят марказларига мурожаат этиш ва у ерда аноним тарзда тест таҳлили ўтказилиши
мумкинлиги ҳақида йиғилганларга маълумот берилди. Шунингдек, талабалар ўзларини
қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.