29 Ноябр 2021 йил 483

Термиз давлат университетида, "Хотин-қизларга тегажоғлик қилиш, тазйиқ ва зўравонлик қилиш, ҳуқуқларини бошқача тарзда поймол қилишнинг олдини олиш" мавзусида учрашув бўлиб ўтди.

Бугун жамиятда аёллар мавқеини юксалтириш, гендер тенгликни таъминлаш борасида мамлакатимизда устувор вазифалар белгиланиб, кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Термиз давлат университетида 25-ноябр "Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка қарши кураш куни" муносабати билан "Хотин-қизларга тегажоғлик қилиш, тазйиқ ва зўравонлик қилиш, ҳуқуқларини бошқача тарзда поймол қилишнинг олдини олиш" мавзусида учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирда Сурхондарё вилояти ИИБ жиноят қидирув бошқармаси ходими, mayor Х.Аллаев, капитан Ш.Нарзуллаев, Сурхондарё вилояти ИИБ ҳуқуқбузарлик профилактикаси катта инспектори mayor М.Қурбонова, психология фанлари номзоди, доцент X.Шарафитдинова, Хотин-қизлар масалалари бўйича ректор маслаҳатчиси Д.Хамзаева, аёл профессор-ўқитувчилар ва ходимлар, тюторлар, талаба қизлар қатнашдилар.

Text to speech