19 Июл 2022 йил 385

Термиз Давлат Университетида вилоят 3 сектор раҳбари ва маҳалла раислари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди

Жорий йил май ойида Республикамиз бўйича янги сайланган 9349 та маҳалла раисларининг мамлакатимизда маҳалла институтини ривожлантириш, маҳаллабай ишлаш тизимини шакллантириш, уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, аҳолнинг муаммоаларини маҳаллада ҳал этишдаги устувор вазифаларига қаратилган ўқув-семинар дастури ва ташкилий тадбирлар ишлаб чиқилган.

Шу асосда, бугун Термиз Давлат Университети биносида вилоят ҳудудида Янги сайланган маҳалла раислари билан ташкил этилган ўқув семинарида, Сурхондарё вилояти 3-сектор раҳбари вилоят Ички Ишлар Бошқармаси бошлиғи А.Исмоилов, Республика Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи Ж.Мўминов ҳамда Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи Ф.Тоировлар иштирок этишиб, маҳалла раислари билан учрашув ўтказишди.

Ўтказилган учрашувнинг асосий мақсади эса маҳаллаларда жиноятчиликни олдини олиш ва маҳалларда фуқаролар мурожаати билан ишлашда яхлит тизимни йўлга қўйиш, маҳалла тизимининг ташкилий-ҳуқуқий асослари, маҳалла раисларининг асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, маҳалладаги 5 талик (ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ва профилактика инспектори) билан якдилликда ҳамда ҳокимлар, сектор раҳбарлари, маҳалла Кенгаши ва давлат органлари билан ҳамкорлигига доир ташкилий ва амалий масалалар бўйича батафсил тушунчалар бериб ўтилди.

Шунингдек учинчи сектор ва маҳалла ҳамкорлигининг янги босқичида, маҳалла раисларининг иш фаолиятида уларни қийнаётган муаммолар муҳокама этилди ва уларни бартараф этиш бўйича маслахат ва тавсиялар ҳам берилди.

Ушбу ўқув семинар дастури 36 соатга мўлжалланган бўлиб, мавзулар интерфаол, семинар-тренинг, амалий машғулот ва давра суҳбатлари шаклида олиб борилмоқда.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech