15 Июл 2022 йил 350

Термиз Давлат университетида, “Ўзбекистонда гендер тенглиги ва гендер масалалари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди

Куни кеча Термиз давлат университетида Хотин-қизлар масалалари бўйича Кенгаш раиси Д.Ҳамзаева ҳамда университет профилактика-инспектори капитан Д.Алланазарова томонидан маҳалла раислари учун “Ўзбекистонда гендер тенглиги ва гендер масалалари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Унда Ўзбекистонда гендер тенгликни таъминлаш ва хотин-қизларнинг ҳуқуқ-манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар, гендер зўравонлик ва оилавий зўравонлик тушунчалари, оилавий зўравонлик ва оилавий низонинг ривожланиши каби мавзуларда фикрлар билдириб ўтилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech